Франциялик машҳур собиқ ҳужумчи Тьерри Анри "Реал" футболчиларига мухлислар томонидан бўлаётган ҳуштакбозликлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Бернабеу»да мухлислар томонидан «Реал» футболчиларига ҳуштакбозлик? «Барселона»да шунга ўхшаш ҳолатни бошдан кечирганман. Бундай клубларда нима қилаётганингга қараб эмас, нима қилмаётганингга қараб баҳо беришади.
«Реал» ёки «Барселона»да ўйнасангиз, мухлислар нимадандир норози эканини билдиради. Уларга сен илгари қанча унвон олганингнинг аҳамияти йўқ», - деди Анри.