Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Реал" ва "Атлетико" собиқ дарвозабони энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди

"Реал" ва "Атлетико" собиқ дарвозабони энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди

Фаолияти давомида "Реал Мадрид", "Атлетико", "Бетис" ва "Спортинг" каби номдор жамоалар дарвозасини қўриқлаган Антонио Адан фаолиятини Эроннинг "Истиқлол" клубида давом эттиради.

Теҳрон клуби 38 ёшли испаниялик голкиперни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди ва 2026 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома имзолади.

Адан - "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумни "Спортинг"да ўтказди ва эркин агент сифатида жамоани тарк этганди.

Маълумот учун, "Истиқлол" сафида ҳозирда икки ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ва Рустам Ашурматов ҳаракат қилади.

Киритилди: 23:24 06.08.2025. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!