Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" ТВ "Барселона" устидан ғалабадан кейин ҳам ҳакамларни танқид қилди

"Реал" ТВ "Барселона" устидан ғалабадан кейин ҳам ҳакамларни танқид қилди

"Реал" клуб телевидениеси "Барселона"га қарши "эл-класико"даги ғалабадан (2:1) сўнг ҳакамлар фаолиятини танқид қилди.

"Кўпчилик бизни ҳакамларни фақат мағлубиятдан кейин танқид қилади, деб ҳисоблайди. Аммо бу ғалабадан сўнг ҳам саволларимиз бор.

Нега Канселу Диоманденинг оёғини босган вазиятда VAR аралашмади? Нима учун Ямал ва Беллингем ўртасидаги эпизод ҳамда Бальденинг қўлига тўп теккан ҳолат кўриб чиқилмади?" — дейилади клуб телевидениеси баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Килиан Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди. "Барселона"нинг ягона голига Рафинья муаллифлик қилди.

Киритилди: 15:06 26.10.2026. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!