Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал" тасдиқлади: Родриго оғир жароҳат туфайли ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

"Реал" тасдиқлади: Родриго оғир жароҳат туфайли ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

"Реал" клуби ўз расмий саҳифалари орқали вингер Родригонинг "Хетафе"га қарши ўйинда (0:1) тиззасидаги хочсимон боғламлари узилганини тасдиқлади.

Мадрид клубининг хабар беришича, бугун бразилиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтган ва унда оғир жароҳат борлиги тасдиқланган. Тикланишнинг аниқ муддатлари ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Аввалроқ, 25 ёшли футболчи хочсимон боғламлари узилгани сабабли мавсум якунигача сафдан чиққани ва Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Вингер жорий мавсумда мадридликлар сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва шерикларига олтита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:57 03.03.2026. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!