"Реал Мадрид" расмий сайтида Европа Суперлигаси масаласида УЕФА билан келишиб олганлиги ҳақида хабар берилди. Мадрид клуби аввалроқ ушбу турнирни ташкил этиш зарурлиги ғоясини энг фаол илгари сурган эди.
"УЕФА, Европа футбол клублари ва Мадриднинг "Реал" клуби Европа клублари футболи фойдасига келишувга эришди.
Европа футболи манфаатлари йўлида олиб борилган бир неча ойлик муҳокамалардан сўнг УЕФА, Европа футбол клублари ассоциацияси (EFC) ва Мадриднинг "Реал" клуби клубларнинг узоқ муддатли барқарорлиги ва технологиялардан фойдаланиш орқали мухлисларнинг таассуротларини яхшилашга эътибор қаратган ҳолда Европа клублари футболининг фаровонлигига ҳисса қўшадиган тамойиллар бўйича келишувга эришилганини эълон қилади.
Ушбу принципиал келишув Европа Суперлигаси билан боғлиқ юридик низоларни ушбу тамойиллар амалга оширилиб, ҳаётга татбиқ этилгандан сўнг ҳал қилишга ҳам хизмат қилади", - дейилади "қаймоқранглилар" хабарида.