Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда

"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда

Келаси ёзда Европа трансфер бозорида энг сенсацион келишувлардан бири пишиб етилиш арафасида.

"Cadena SER" маълумотларига кўра, "Реал" ПСЖ ярим ҳимоячиси Витиньяни трансфер қилиш учун фаол тайёргарликни бошлаган. "Қироллик клуби" португалиялик плеймейкерни марказдаги чизиқ учун идеал кучайтириш деб ҳисобламоқда ва уни қўлга киритиш учун катта молиявий сармоя киритишга тайёр.

Вазият маълум келишувлар туфайли бироз осонлашади. Айтилишича, Витинья ПСЖ раҳбарияти билан келишиб олган: агар клуб тахминан 100 млн евро атрофида таклиф олса, парижликлар унинг кетишига тўсқинлик қилмайди.

Маълум қилинишича, Витинья Луис Энрике тактик схемасида муҳим ўрин тутса-да, молиявий шартлар бажарилса, ПСЖ уни сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Қайд этиш жоиз, португалиялик ярим ҳимоячи бу мавсум парижликлар таркибида 35 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 10 та голли узатма берди.

Киритилди: Бугун 19:26. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!