"Реал" сардори Дани Карвахаль ўнг тиззасидан муваффақиятли операция қилинди.
Мадрид клуби матбуот хизмати ўнг қанот ҳимоячисига артроскопик жарроҳлик амалиёти ўтказилганини маълум қилди.
Аввалроқ, 33 ёшли футболчининг ўнг тиззасида хондром тана аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Карвахал икки ойдан уч ойгача сафдан чиқиши кутилмоқда.
Яқинда камбаласимон мушак жароҳатидан фориғ бўлган Карвахаль жорий мавсум Ла Лигада 7 та ўйинда майдонга тушди.