"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль икки ойдан уч ойгача бўлган муддатга сафдан чиқди, дея хабар бермоқда Мадрид клуби матбуот хизмати.
33 ёшли испанияликнинг ўнг тиззасида бўш ҳаракатланувчи суяк парчаси аниқланган.
Сентябрь ойи охирида "Реал" сардори Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган "Атлетико"га (2:5) қарши ўйинда ўнг оёғини мушакларидан жароҳат олганди.
Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 8 та ўйин ўтказди.