Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал" раҳбарияти ҳакамликдан кўра жамоа ўйинидан кўпроқ норози

"Реал" раҳбарияти ҳакамликдан кўра жамоа ўйинидан кўпроқ норози

"Реал" раҳбарияти жамоанинг "Атлетико"га қарши Мадрид дербисидаги ўйинидан норози.

Cadena SER маълумотига кўра, клуб раҳбариятининг катта қисми дербидаги ҳакамликдан кўра, "Реал" футболчиларининг майдондаги ҳаракатларидан кўпроқ ҳафсаласи пир бўлган.

Манба шунингдек, Жозе Моуриньюнинг жамоадаги иш услубига ҳам тўхталди. Португалиялик мутахассис футболчиларга Хаби Алонсо ва Альваро Арбелоага нисбатан қаттиқроқ талаб қўймоқда.

Бироқ Моуриньюнинг ҳозирги ёндашуви унинг "Реал"даги биринчи даврида бўлганидек кескин ва қаттиқ эмаслиги таъкидланмоқда.

Киритилди: 12:45 22.09.2026. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар