Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Реал" "ПСЖ" вингери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр

"Реал" "ПСЖ" вингери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр

"ПСЖ" вингери Дезире Дуэ "Реал" қизиқиш доирасига тушди. El Nacional маълумотига кўра, Мадрид клуби ёш футболчини сотиб олиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда. Унинг трансфери учун "қаймоқранглилар" 100 миллион евро тўлашга тайёр.

"Реал" Дуэга Париж жамоасида олаётганидан кўра кўпроқ ўйин вақти кафолатлаши мумкин. Дезире Дуэ 2024 йилда Ренндан "ПСЖ"га 50 миллион евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади.

Жорий мавсумда вингер парижликлар сафида барча мусобақаларда 23 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Дуэни 90 миллион евро деб баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 11:47. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!