"Реал" майдон марказида муаммоларга дуч келмоқда. Бир муддат аввал ОАВ Мадрид грандини "Ал-Ҳилол" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш билан боғлай бошлаган эди.
The Touchline Carrusel Deportivoга таяниб хабар беришича, Невеш қишдаёқ "Реал" билан шартнома имзолашни истаган, бироқ Мадрид клуби президенти Флорентино Перес ушбу трансферни маъқулламаяпти.
Рубен Невеш 2023 йил ёзидан бери "Ал-Ҳилол" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Европа қитъасида аввал "Порту" ва "Вулверхэмптон" сафида тўп тепган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, 28 ёшли Невешнинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади. У Португалия терма жамоаси футболчиси ҳисобланади.