Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Реал" охирги марта қачон кубок ютган эди?

"Реал" охирги марта қачон кубок ютган эди?

"Реал" сўнгги 13 ой ичида бирорта ҳам соврин ютмади.

Бугун мадридликлар Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га мағлуб бўлди (2:3).

"Реал" сўнгги совринни 2024 йил декабрь ойида қитъалараро кубок финалида "Пачука"ни мағлуб этиб (3:0) қўлга киритганди.

2025 йилда "қаймоқранглилар" Суперкубок ва Испания кубоги финалида "Барселона"га ютқазиб, Ла Лигада мавсум якунларига кўра иккинчи ўринни эгаллади. Чемпионлар Лигасида "Реал" 1/4 финалга қадар етиб борди ва у ерда "Арсенал"га ютқазди, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эса ярим финалда "ПСЖ"га имкониятни бой берди.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!