Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

«Реал»нинг яна бир юлдузи маошининг ошишини истамоқда

«Реал»нинг яна бир юлдузи маошининг ошишини истамоқда

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем клубдан маоши оширилишини кутмоқда.

Marca хабарига кўра, 22 ёшли футболчи клуб унинг жамоага қўшган ҳиссаси нуқтаи назаридан шартларни қайта кўриб чиқишини кутмоқда - ҳозирча тафсилотлар йўқ.

Жуд ҳозирда йилига 22 миллион евро атрофида маош олади.

Аввалроқ, "қироллик клуби"да Винисиус маошини 30 миллион еврога (Мбаппе билан бир хил) ошириш мақсадида янги шартнома имзолашни кечиктираётгани айтилган эди.

Киритилди: Бугун 18:59. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!