«Реал»нинг собиқ дарвозабони Кико Касиля мадридликларнинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдунининг сахийлигини эътироф этди.
«Роналду — феномен. У — академиядаги ёш футболчиларга ҳам ёрдам берадиган ажойиб инсон. Ундан ҳамма нарсани сўранг ва у сизга йўқ демайди.
Мавсумолди машғулотлари учун АҚШга борганимизда, у жамоа аъзолари ва барча ходимларга янги iPhone ҳамда Apple watch сотиб олди. У буни ҳеч қаерда айтмайди, чунки у бундай ишлари билан мақтанишни ёқтирмайди. У — шундай ишлари билан бошқаларга ёрдам беришни ёки миннатдорчилик билдиришни ёқтирадиган одам», — деди Касиля El After de Post United подкастида.
Роналду 2009 йилдан 2018 йилгача, собиқ дарвозабон эса 2015 йилдан 2018 йилгача «Реал»да ўйнаган.