Якшанба куни Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионати доирасида сафарда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади (0:0). Ўйин охирида Федерико Вальверде захирага олинди, дарвозабон Тибо Куртуа ҳам муаммоларга дуч келди, у барибир ўйинни охиригача якунлашга муваффақ бўлди.
Marca маълумотларига кўра, уругвайлик ва бельгиялик футболчилар мушак дискомфортидан азият чекмоқда. Иккаласи ҳам душанба куни тиббий кўрикдан ўтиши керак. Тиклаш муддатлари ҳақидаги маълумотлар кейинроқ пайдо бўлади.
"Қаймоқранглилар" Ла Лига 12-туридан кейин 31 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Мадрид грандининг навбатдаги ўйини 23 ноябрь куни бўлиб ўтади - рақиб "Эльче".