Opta суперкомпьютери Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросимидан сўнг унинг натижалари бўйича прогнозни янгилади.
"Арсенал" 30,6 фоизлик эҳтимол билан турнирнинг мутлақ фаворити мақомини мустаҳкамлади. Иккинчи ўринда "Бавария" (15 фоиз), кучли учликни "Манчестер Сити" (11 фоиз) якунлаб берган.
"Реал" Opta талқинига кўра, турнир фаворитлари ўнлигидан тушиб қолди. Мадридликлар ғалаба қозониш эҳтимоли 1,7% бўлган ҳолда 8-ўриндан 12-ўринга тушиб кетди.
Opta версияси бўйича EЧЛ-2025/26 ғолибилиги учун жамоаларнинг имкониятлари:
1. «Арсенал» – 30,6%
2. «Бавария» – 15%
3. «Манчестер Сити» – 11%
4. «Ливерпуль» – 8,8%
5. «Челси» – 7,3%
6. «Барселона» – 7,2%
7. «ПСЖ» – 4,9%
8. «Ньюкасл» – 3,2%
9. «Интер» – 2,6%
10. «Тоттенхэм» – 2,3%
11. «Спортинг» – 1,8%
12. «Реал» – 1,7%