Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Сити"нинг 34 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокерни жорий мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манба берган хабарга кўра, Испания Суперкубоги финалида "Барселона"дан учралган мағлубиятдан сўнг (2:5) "қаймоқранглилар" ҳимоя чизиғини, айниқса, унинг ўнг қанотини кучайтириш зарурлигига янада ишонч ҳосил қилишди.
Қайд этилишича, Уокер варианти "Реал" клуби "Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнольдни шу қишда қўлга кирита олмаслигини англаб етгач, масалани ёзгача ечими сифатида кўриб чиқила бошлаган.