Дарвозабон Жанлуиджи Доннарумма "ПСЖ"га керак эмаслиги ва тез орада жамоасини ўзгартириши маълум бўлди. Сўнгги кунларда матбуот 26 ёшли италияликни "Манчестер Сити" билан боғламоқда. Аммо топ дарвозабон олдида бошқа вариантлар ҳам бор.
Transfer News Live нашрининг CaughtOffside’га таяниб хабар беришича, Доннарумма учун курашиш имкониятини "Реал" кўриб чиқмоқда. Мадрид суперклубидагилар Жанлуижи узоқ муддатли истиқболда Тибо Куртуанинг ўрнини эгаллаши мумкинлигига ишонишмоқда.
Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари Жанлуиджи Доннаруммани 40 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ футболчи "ПСЖ" билан меҳнат шартномасини узайтириш борасида келиша олмаганди.