«Реал Мадрид» мавсумнинг қолган қисми учун Эдер Милитаони йўқотди.
«Осасуна» (4:0) билан ўйиндан сўнг, ҳимоячида тиззанинг олдинги хоч бўғимлари тўлиқ ёрилиши, ўнг оёқ мушаклари шикастлангани аниқланди.
Клуб матбуот хизмати «Лос-Бланкос» мухлислари учун қайғули хабарни расман тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ҳам Милитао тиззасидаги хоч боғламларини жиддий шикастлаб, деярли бутун мавсумни ўтказиб юборганди.