Мадриднинг "Реал" клуби ёзда чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди билан хайрлашишга тайёр.
Marca хабарига кўра, "қироллик клуби" 28 ёшли француз учун яхши таклиф бўлса, уни жон деб қабул қилади. Футболчини Қатар ёки Саудияга сотиш клуб учун фойдали бўлади.
Мендининг трансфери 2019 йилда "Лион"дан 48 миллион евро эвазига амалга оширилган. Шартнома муддати 2028 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.