Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал» «Ливерпуль» футболчиси учун ўз ярим ҳимоя юлдузини таклиф қилмоқда

«Реал» «Ливерпуль» футболчиси учун ўз ярим ҳимоя юлдузини таклиф қилмоқда

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи "Реал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда "Topskills Sport UK" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Мадрид клуби венгриялик футболчининг агенти билан дастлабки музокараларни бошлаган. Келишув доирасида "қаймоқранглилар" "қизиллар"га ўз ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани таклиф қилишга тайёр.

Қайд этилишича, "Ливерпуль" Собослаини қўйиб юборишни истамаяпти ва уни фақат 160 миллион евро эвазига сотишга рози бўлиши мумкин. Футболчининг ўзи эса ҳафтасига 350 000 евро миқдорида иш ҳақи олмоқчи.

Киритилди: 23:28 10.02.2026. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!