"Реал" пенальтилар сони бўйича Ла Лиганинг жорий мавсумдаги пешқадами.
14-турда "Жирона"га қарши ўйинда Мадрид клуби ушбу чемпионатдаги 7-пенальтини аниқ амалга оширди - Килиан Мбаппе зарбани голга айлантирди (1:1).
"Реал" етти имкониятдан бештасида гол урди, икки уриниш муваффақиятсиз якунланди.
"Мадрид" ўз тарихида иккинчи марта 14 турда 7 та пенальти тепган. 2014/15 йилги мавсумда ҳам шундай натижа қайд этилганди.