Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

«Реал» Куртуанинг келажаги бўйича қарор қабул қилди

«Реал» Куртуанинг келажаги бўйича қарор қабул қилди

«Реал»да жамоа дарвозабони Тибо Куртуанинг келажаги бўйича қарор қабул қилинди. The Touchline нашри COPE журналисти Мигель Анхель Диасга таяниб хабар беришича, яқин ҳафталарда «Реал» ва Куртуа вакиллари учрашув ўтказади. Мадрид клуби бельгиялик дарвозабон билан шартномани яна бир мавсумга узайтиришни хоҳламоқда.

34 ёшли Тибо Куртуанинг «Реал» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Бельгиялик дарвозабон Мадрид клубида 2018 йил ёзидан бери, «Челси»дан трансфер қилинганидан сўнг ўйнаб келмоқда.

Куртуа «Реал» сафида жами 338 та учрашув ўтказиб, 329 та гол ўтказиб юборган.

Аввалроқ «Реал» Чемпионлар лигасидаги иштирокини «Интер» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган эди.

Киритилди: 16:03 10.09.2026. Ўқилди: 563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!