Испан нашрларининг ёзишича, “Реал” клуби “Челси”нинг икки нафар футболчисини харид қилиш борасида келишувга эришган. Бу икки футболчи ёзда Мадридга кўчиб ўтади.
Аввалроқ “аристократлар” ҳужумчиси Эден Азарнинг “Реал” билан келишиб олгани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Энди эса “қироллик клуби”нинг Лондон клуби посбони Тибо Куртуа борасида ҳам келишувга эришгани маълум бўлди. Маълумотларга кўра, “Реал” Куртуа учун 31 млн евро тўлайди. Бельгиялик посбон янги жамоаси билан 4 йиллик шартномага имзо чекади.
Хабарларга қараганда, “Челси” Куртуанинг ўрнига Петр Чехни қайтармоқчи ва бу борада ҳаракатларни бошлаб юборган.