Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал" "Жирона" билан ўйиндан кейин Ла Лигани коррупцияда айблади

"Реал" "Жирона" билан ўйиндан кейин Ла Лигани коррупцияда айблади

Ла Лиганинг 14-турида Мадриднинг "Реал" ва "Жирона" (1:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин "қаймоқранглар"нинг клуб телеканали учрашув бош ҳаками Де Бургос Бенгоэчеанинг фаолиятидан норозилик билдирди.

"Де Бургос “Жирона”га қарши ўйинда қўпол ва асоссиз хатоларга йўл қўйди. У — жамоага энг кўп зарар етказган одам. Ла Лига коррупцияланган. “Реал” қандай ўйнашидан қатъи назар, реаллик шундаки, ҳакамлар клубга тўсиқ қўяди, қарор чиқариши керак бўлганлар эса ҳеч қандай чора кўрмайди, уларнинг раҳбарияти эса буни оқлайди", — деб ёзади испан нашри Marca клуб телеканали баёноти асосида.

Шунингдек, клуб ўйин охирида берилмаган пенальти бўйича ҳакам қароридан норози бўлиб апелляция киритди. Уларнинг фикрича, ҳужумчи Родриго ва рақиб ҳимоячиси ўртасида жарима майдонида бўлган курашда қоида бузилиши содир бўлган.

Маълумот учун, Хаби Алонсо шогирдлари турнир жадвалида 14 та ўйиндан кейин 33 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 18:59 02.12.2025. Ўқилди: 363 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!