Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" икки юлдуз футболчисини 350 миллион еврога сотишга тайёр

"Реал" икки юлдуз футболчисини 350 миллион еврога сотишга тайёр

"Реал" жамоани янгидан қуриш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Ушбу қайта қуриш доирасида Мадрид клубнинг икки юлдузи Винисиус ва Родригони сотиши мумкин.

"Fichajes" нашрининг берган маълумотларига кўра, “қироллик клуби” Винисиус ва Родригони стабил ўйин кўрсата олмаётганидан ҳавотирда. Шу сабабли "Реал" бу футболчиларнинг трансфер масаласини кўриб чиқмоқда.

"Қаймоқранглилар" икки бразилиялик футболчи сотувидан 350 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган. Бу ишланган пулларни "Реал" янги ўйинчилар сотиб олишига сарфламоқчи.

Маълумот учун, Хаби Алонсо шогирдлари хозирда Ла Лигада 9 та ўйинда 24 очко жамғарган холда, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўрини 22 очко билан "Барселона" клуби эгаллаб турибди.

Киритилди: 23:03 20.10.2025. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!