Германиялик мутахассис Юрген Клопп "Ливерпуль" бош мураббийлигига қайтиш имконияти ҳақида фикр билдирди. У жамоани 2015 йилдан 2024 йилгача бошқарган эди.
"Мен аввал айтганимдек, агар гап "Ливерпуль" ҳақида бўлмаса, Англия Премьер-лигасида бошқа ҳеч қачон ишламайман. Демак, ҳа, назарий жиҳатдан менинг қайтишим мумкин," - дея таъкидлади Клопп.
Клоппнинг раҳбарлиги остида "Ливерпуль" бир маротаба Англия чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби унвонини қўлга киритди. Бундан ташқари, мерсисайдликлар Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, УЕФА Суперкубоги, Англия кубоги ва мамлакат Суперкубогини ҳам забт этишди. Шунингдек, жамоа икки марта Англия Лига кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди.