Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Реал"га урилган гол: оффсайдмиди ёки қоида бузилиши? УЕФА жавоб қайтарди (ВИДЕО+ФОТО)

"Реал"га урилган гол: оффсайдмиди ёки қоида бузилиши? УЕФА жавоб қайтарди (ВИДЕО+ФОТО)

Кеча Чемпионлар лигаси нимчорак финали доирасида Аякс ўз майдонида Реал жамоасини қабул қилди.

Мазкур ўйинда ЕЧЛда илк бор видеотакрорлар тизимига мурожаат қилинди. Яъни мезбонлар вакили Тальяфико Тибо Куртуа дарвозасига гол киритганида бош ҳакам VARга мурожаат қилди ва голни инобатга олмади. УЕФА эса бу қарорни қуйидагича изоҳлади: Тальяфико гол урган пайтда Душан Тадич ўйиндан ташқари ҳолатда эди ва дарвозабонга халал берди. Биринчидан, дарвозабонга халал бериш мумкин эмас. Иккинчидан, ўйиндан ташқари ҳолатдаги футболчи халал бергани ва таъсир кўрсатгани учун гол инобатга олинмади .

УЕФА расмий сайти фикрининг исботи тариқасида қуйидаги сурат ва видеони жойлади.

Киритилди: 10:21 14.02.2019. Ўқилди: 13695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!