Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Реал" футболчисининг поччасини отиб кетишди

"Реал" футболчисининг поччасини отиб кетишди

"Реал"га ўтганидан сўнг, Эндрик ўзини Мадрид клубида топа олмаяпти. Бунинг устига, 18 ёшли футболчининг оиласи байрам даврида мотамга чўмди.

Foot Mercato нашрининг хабар беришича, Рождество куни эрталаб Эндрикнинг опаси Лавиния Судренинг эри Маурисио Нуньес Гонсалвес ўлдирилди. Маурисио футболчининг яқин дўсти ҳам бўлган.

Ҳодиса Бразилиянинг пойтахти Бразилия яқинида жойлашган Самамбайя-Норте ҳудудида содир бўлган.

Маурисио Нуньес ҳудуддаги маҳаллий барда бўлган вақтда 24 ёшли эркак унга яқинлашиб, пистолетдан биринчи марта отган. Қурбон қочиб кетишга уринган, бироқ жиноятчи уни қўлга олиб, бошига бир неча марта ўқ узган. Маурисио ўқ яраларидан ҳалок бўлган.

Киритилди: 15:05 27.12.2024. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!