Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Реал» дарвозасига гол урган «Бенфика»нинг украиналик дарвозабони нималар деди?

«Реал» дарвозасига гол урган «Бенфика»нинг украиналик дарвозабони нималар деди?

Лиссабоннинг "Бенфика" клуби дарвозабони Анатолий Трубин Чемпионлар лигаси 8-туридан ўрин олган "Реал" Мадридга қарши баҳсда гол урганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Аввалига мендан нима исташаётганини тушунмадим. Кейин мени рақиб жарима майдонига юборишаётганини тушундим ва у ерга югурдим. Бу ақлдан озиш эди. Гол уришга муваффақ бўлдим. Бу менинг фаолиятимдаги биринчи гол. Ажойиб лаҳза», - дея украиналик дарвозабоннинг сўзларини келтиради A Bola нашри.

"Бенфика" ўз майдонида Альваро Арбелоа шогирдларини 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Трубиннинг голи эвазига Жозе Моуриньо жамоаси Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига йўл олди.

Киритилди: 11:41 29.01.2026. Ўқилди: 1415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар