«Реал» президентлик сайловлари бошланганини эълон қилди.
«Президент директорлар кенгашининг йиғилишини эшитди ва «Реал» футбол клуби низомининг 38-моддасига мувофиқ, сайлов кенгашидан президент ҳамда директорлар кенгаши сайловини чақириш жараёнини бошлашни сўради», — дейилади хабарда. Бу ҳақда Мадрид клуби баёнот берди.
ASʼнинг ёзишича, бугун сайлов кенгаши сайлов бошланганини эълон қилади. Номзодлардан аризаларни қабул қилиш 8 январдан 18 январгача давом этади. Бошқа ҳеч ким номзодини қўймаса, Флорентино Перес яна 4 йил ўз лавозимида қолади.
Перес 2009 йилдан бери «Реал» президентлиги учун сайловларда ягона номзод бўлиб келмоқда. 2013, 2017 ва 2021 йилларда ҳам унга рақиб бўлмаган.