Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал» «Челси» юлдузини келаси ёздаги асосий нишонлардан бири сифатида белгилади

«Реал» «Челси» юлдузини келаси ёздаги асосий нишонлардан бири сифатида белгилади

"Реал" таркибни кучайтириш бўйича режалар тузмоқда. The Touchline нашрига маълум бўлишича, Мадрид суперклуби янги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бундай харид жорий қишда эмас, балки кейинги ёзда амалга оширилади.

Манбага кўра, айни дамда "Реал"нинг асосий мақсади Энцо Фернандес бўлиб турибди. Бироқ якуний қарор ёзда қабул қилинади ва мураббийга боғлиқ бўлади. "Қаймоқранглилар" бошқарувида Альваро Арбелоа қоладими ёки клуб бошқа мутахассисни тайинлайдими, ҳозирча номаълум.

Энцо Фернандес ҳозирда "Челси" шарафини ҳимоя қилмоқда. Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 25 ёшли аргентиналикни 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 19:52. Ўқилди: 288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!