«Реал» президенти Флорентино Перес навбатдаги бор «Негрейра иши» деб номланган мавзуга тўхталиб ўтди. Гап «Барселона»нинг Ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президентига амалга оширган тўловлари юзасидан олиб борилаётган суриштирувлар ҳақида бормоқда.
«Яқинда биз «Негрейра иши» ҳақида хабар топдик. Бу ақл бовар қилмайдиган вазият. Бу коррупцион иш. Футбол тарихидаги энг йирик можаро. «Барселона» икки ўн йиллик давомида ҳакамлик учун пул тўлаб келган ва ўша ҳакамлар ҳали ҳам фаолият юритмоқда. Биз дарҳол УЕФАга тегишли ҳужжатларни юборамиз, чунки бу ҳолат текширилиши шарт. Ла Лига — бизнинг абадий душманимиз. «Барселона» билан боғлиқ «Негрейра иши»да тизимли коррупция мавжуд. Аммо биз курашамиз. Биз УЕФАга юбориш учун 500 саҳифалик ҳужжат тайёрлаяпмиз», — деди Перес матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» 2025/2026 йилги мавсумни совринсиз якунламоқда. Ёзда клуб бош мураббийни алмаштириши кутилмоқда.