"Реал" афсонаси Мичель Сальгадонинг ўғли Алан Сальгадо Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасида ўйнашга қарор қилди. У 19 ёшгача бўлган футболчилардан иборат (U19) жамоа сафида аллақачон дебют учрашувини ўтказди.
"Дебютинг билан фахрланаман, ўғлим. Сенинг ўйинингнинг ҳар бир дақиқасидан завқ оламан, чунки бундай даражага чиқиш қанчалик қийинлигини биламан. Лекин бу даражада қолиш ундан ҳам қийинроқ, шунинг учун сенга курашишни ва шу билан бирга камтар бўлишни маслаҳат бераман. Сени яхши кўраман", — дея "Реал" собиқ футболчиси ўғлига оқ йўл тилади.
Эслатиб ўтамиз, катта Сальгадо 1999 йилдан 2009 йилгача "Реал" шарафини ҳимоя қилган, жумладан, машҳур "Галактикос" даврида ҳам тўп сурган.