Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" афсоналари "Барселона"ни мағлуб этди

"Реал" афсоналари "Барселона"ни мағлуб этди

Якшанба куни Коста-Рикада бўлиб ўтган афсоналар ўртасидаги учрашувда "Барселона" "Реал"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Антонио Нуньес 24-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқада Гути жарима майдончаси четидан зарба йўллаб, мадридликларнинг устунлигини иккитага оширди.

"Реал" афсоналари таркибида қуйидагилар майдонга тушди: Касильяс, Нуньес, Пепе, Конго, Бальбоа, Кампо, Гути, Р. Браво, Санс, де ла Ред, Макелеле. Шунингдек, ўйинда Олалья, Агус, Контрерас, Барраль ва Мораль ҳам иштирок этди.

"Барса" афсоналари сафида эса Байя, Монтойя, Пуйоль, Валиенте, Наварро, Мендьета, Кросас, Коку, Жюли, Ривалдо ва Роналдиньо тўп сурди. Бундан ташқари, Ангой, Фонтас, Окуново, Рожер, Трасоррас, Нолито ва Савиола ҳам захирадан ўйинга қўшилди.

Киритилди: Бугун 08:56. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!