Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Равшан Эрматов: «Чиройли ўйинларимиз орқали плей-оффга чиқишимизга ишонаман»

Равшан Эрматов: «Чиройли ўйинларимиз орқали плей-оффга чиқишимизга ишонаман»

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов қуръа ташлаш маросимидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Жуда ҳаяжонли қуръа маросими бўлиб ўтди. Бизга Португалия, Колумбия ва плей-оффдан чиқадиган (Янги Каледония, Ямайка ёки Конго ДР) терма жамоалар тушди. Жаҳон чемпионати биз учун биринчи тажриба. Ишонамизки, жамоамиз Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўриб, ўз ўйинлари билан халқимизни хурсанд қилади ва чиройли ўйинларимиз орқали плей-оффга чиқиш вазифасини уддалаймиз.

Албатта, ЖЧда учрашувлар бир-биридан қизиқ бўлади. Осон баҳсларнинг ўзи бўлмайди. Шунга яраша пухта тайёргарлик кўришимиз керак. Энг муҳими, мухлисларимиз ЖЧда завқланиб, улар бутун умрга эслаб қоладиган Ўзбекистон учун биринчи чемпионати бўлади", — деди Эрматов.

Киритилди: Бугун 09:36. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!