Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Расмус Палудан энди Россия элчихонаси олдида "Қуръон" китобини ёқмоқчи

Расмус Палудан энди Россия элчихонаси олдида "Қуръон" китобини ёқмоқчи

Даниянинг ўта ўнгчи «Жёсткий курс» партияси раҳбари Расмус Палудан Россия элчихонаси олдида "Қуръон"ни ёқиш учун митинг ўтказиши мумкинлигини тан олди.

Ўтган ҳафта Туркия элчихонаси яқинидаги шунга ўхшаш митингдан сўнг машҳур бўлган Палудан, келиб чиқиши чечен бўлган швед аралаш яккакураш жангчиси Ҳамзат Чимаевнинг сўзларига шундай муносабат билдирди.

Акция ўтган шанба куни ҳокимият рухсати ва полиция ҳимояси остида бўлиб ўтди. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги "Қуръон"нинг ёқиб юборилиши Европада исломофобия, ирқчилик ва дискриминация даражасидан далолат беради, деди. Экстремистнинг хатти-ҳаракати Саудия Арабистони, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирликлари томонидан қораланган.

Ҳамзат Чимаев, ўз навбатида, ўз саҳифасида Расмус Палуданнинг ҳаракатларини қоралаган ва уни «террорчи» деб атаган постини эълон қилди. Палудан бу гапни шахсий ҳақорат деб ҳисоблади ва бунга жавобан янги акция ўтказишини истисно этмади.

«Ҳамзат исмли чечен бор, шекилли, ҳозир Швецияда кураш билан шуғулланади, ватани Чеченистон бўлса-да. У мени ҳақорат қилди. Менимча, бунинг учун бутун Чеченистон махсус "салом" олиши керак», деди Палудан видеомурожаатида.

РИА Новости хабарига кўра, швед фаолига кўплаб таҳдидлар келиб тушган, бироқ ўз фаолиятини давом эттиришга тайёрлигини маълум қилган.

Киритилди: 03:27 24.01.2023. Ўқилди: 13289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!