Кеча – 2021 йилнинг 2 июль куни Ўзбекистонда TikTok ҳамда Twitter сервисларига чеклов ўрнатилди. Хўш, оммабоп Telegram мессенжери учун бу борада хавотир йўқми? Telegram Қўллаб-қувватлаш Маркази вакили Давронбек Рустамовнинг шу ҳақдаги мақоласини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
Telegram’нинг Ўзбекистондаги тарихидан
Илк бор Telegram дунёга 2013 йил август ойида iOS фойдаланувчилари учун тақдим этилди ва Android’даги биринчи альфа версияси бир неча ойдан сўнг – ўша йилнинг октябрида чиқди.
Айнан шу ойнинг охирида ўша пайтда Ўзбекистонда машҳур бўлган яшил мессенжер ишида жиддий узилишлар кузатила бошланди. Ўша вақтларда ўзбекинстонликларнинг Telegram’га қизиқиши пайдо бўлди – ўша пайтдан бошлаб «яшил томон»дан «кўк томон»га оқим кучайиб борди – ва ноябрь ойининг бошларида мессенжер давлатдаги энг кўп юклаб олинган дастурга айланди.
У вақтда Telegram дунёда умуман машҳур эмас эди, Ўзбекистонда эса аксинча машҳурлик ошиб бораётган эди. Ўшандан бери мессенжер мамлакатдаги энг оммабоп IT-маҳсулот деб ҳисобланади.
Ўзбекистонда блоклаш қаердан пайдо бўлди?
2021 йил январь ойида оммавий ахборот воситаларида шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгаришлар киритилиши тўғрисидаги хабарлар эълон қилинди. Қонунга кўра сайтлар ва бошқа тизимлар эгаларига Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини Ўзбекистонда жойлашган серверларда сақлаш мажбурияти юкланди. Ўзгаришлар апрель ойида кучга кириши ҳақида хабар берилди.
“27¹-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартлари.
Мулкдор ва (ёки) оператор Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши шарт”.
– Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни, 2021 йил 14 январь.
Талаб маҳаллий ва хорижий шахсий маълумотларни сақловчи ва қайта ишловчилар (барча ижтимоий тармоқлар, хизмат ва тизимлар, мессенжерлар) учун амал қилади.
«Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт».
– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг расмий сайти, 2021 йил 12 май.
Маълум қилинишича, бунинг сабабларидан бири фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишдир – агар фуқароларнинг маълумотлари бошқа мамлакатда жойлашган бўлса, уларни ҳимоя қилиш анча қийин бўлади.
Қонунни амалга оширишнинг техник томони Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги (халқ орасида Мининфоком деб номланади) зиммасига юклатилган.
Маълумот учун: юқорида айтиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази – Ўзбекистонда шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланган. Ташкилот шахсга доир маълумотлар юзасидан қонунчилик талабларига риоя этилишини ҳам назорат қилади.
ЎҚИНГ: Мижозларини сотмагани учун Telegram блокланиши ва €55 млн.гача жаримага тортилиши мумкин
Telegram бўйича вазият ҳақида нима дейиш мумкин?
Қонун расмий равишда 14 апрелда кучга кирди. Ўша кундан бошлаб компанияларга музокаралар олиб бориш ва ҳаракатларни бошлаш учун бир ой муддат берилган эди.
2021 йил 15 апрелда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлигининг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Умида Мусаева билан суҳбатда мен ушбу қонуннинг юқорида айтиб ўтилган моддасининг Telegram’даги таъсирини ва икки томон ўртасидаги алоқаларни яхшилаш йўлларини муҳокама қилдим.
2021 йил 3 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказидан Telegram Messenger Liability Partnership’га мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсий маълумотларига ишлов берадиган техник воситаларни жойлаштириш чораларини 2021 йил 14 апрелгача кўриш тўғрисида учта тилдаги расмий хат юборилган эди.
2 тилдаги иловалари бўлган асл хат электрон почта орқали менга ҳам юборилди.
Ўша куни кечроқ, Telegram билан боғлиқ вазиятнинг техник томони, мен Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Азизжон Исмоилов билан батафсилроқ муҳокама қилдим.
У қонун талабларини бажармаган компанияларга нисбатан қўлланиладиган чораларни тартибга солувчи ҳужжат ишлаб чиқилганлиги ва у ҳужжат (ўша пайтда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши кутилаётганини тушунтирди.
Бошқа тафсилотлар қаторида, менга хабар беришларича, Ўзбекистон томони мессенжердан фойдаланишни чеклаш бўйича қатъий чораларни иложи борича кўрмасликни истайди, у фақат ижобий ниятда ва музокаралар олиб бориш ва Telegram маъмурияти билан умумий алоқа нуқталарини топиш учун очиқ экан.
Айтганча, баъзи манбалар Telegram вице-президенти Иля Перекопский 2021 йил май ойининг ўрталарида музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистонга келиши режа қилинаётгани ҳақида миш-мишлар тарқатган эди.
Мен ва Ахборот вазирлигидан 24 июнга кўра маълумот – Ўзбекистон томони ҳанузгача Telegram’дан жавоб кутмоқда.
Ҳа, Павел Дуров воқеалардан хабардор. Мендан ҳам.
ЎҚИНГ: Telegram раҳбарига шахсий ассистент керак: БАА ёки Швейцарияга кўчиб ўтишга тайёрмисиз?
Хўш, Ўзбекистонда Telegram блокланадими?
Бу ойлар сингари мен ҳозир ҳам ҳеч нарса дея олмайман, чунки мен на қонун чиқарувчиман, на Telegram қарор қабул қилиш жамоаси вакилиман.
Аммо шахсий фикримни қуйида батафсил ёзиб ўтаман.
Telegram’нинг фаол фойдаланувчилари сони ярим миллиарддан зиёд эканлиги ва уларнинг ҳаммаси дунё бўйича 5 та асосий сервер ўртасида тарқатилганини ҳисобга олсак, қўшимча Telegram серверларининг Ўзбекистонда жойлашиши эҳтимоли кам. Бизнинг техник тарафимиз етарли даражада барқарорлик ва ўтказувчанликни таъминлай оладими, номаълум.
Мен, шунингдек, аслида бутун Ўзбекистон – мактаб ўқувчиларининг гуруҳ чатларидан ва иқтибослар каналларидан тортиб давлат идораларининг расмий каналлари шунингдек махфийлиги ва (Telegram’да алоқанинг шубҳасиз хавфсизлиги туфайли) аҳамияти юқори бўлган чатларгача – барчаси Telegram’даги алоқада турганлигини муҳим омил деб биламан.
Шунга қарамай, мамлакатдаги юз минглаб фойдаланувчилар ва деярли барча жиддий корхоналар учун муҳим бўлган ижтимоий тармоқ бир йил олдин блокланганини эслашимиз мумкин. Яъни ўша пайтда жамоатчилик учун ушбу тармоқнинг аҳамияти ҳақидаги асос етарли бўлмаган эди.
Forbes Uzbekistan’га берган интервьюим шу мавзуга оид:
«Локдаун нафақат офлайнда, балки онлайнда ҳам амалга оширилди.» Facebook мавжуд бўлмаганда, ўз бизнесингизни интернетда қандай тарғиб қилиш керак.
Агар Telegram барибир блокланса-чи?
Роскомнадзордан шунга ўхшаш уриниш муваффақиятсиз тугади – икки йил давомида ушбу идора Telegram’га киришни бутунлай блокировка қилишга уринди, аммо прокси-серверлар ва VPN ўз кучини кўрсата олди (баъзи ҳолларда эса мессенжер ҳеч қандай ёрдамчи воситасиз ҳам ишлаган) – россияликлар Telegram’дан фойдаланишда давом этишлари мумкин эди.
Натижада, Роскомнадзор Россияда Telegram’ни расман блокдан чиқарди.
Мессенжерга киришни қисман ёки тўлиқ чеклашга уринишлар бўлган тақдирда, фойдаланувчилар прокси-серверлардан ва ўша-ўша VPN’лардан фойдаланишни бошлашади.
Бу ўзбекистонликларнинг ҳаётини мураккаблаштиришдан ташқари бошқа салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, блокировка қилиш шароитларидан суиистеъмол қилиш ва техник воситалардан шахсий манфаат учун фойдаланиш (аниқ услубларни ошкор қилмоқчи эмасман) шунингдек ҳам шахсга/компанияларга, ҳам бутун оммага кўпроқ зарар етказиш ҳолатлари кўпайиши мумкин.
Умид қиламанки, барча давлат идоралари ушбу масалага эҳтиёркорлик ва масъулият билан ёндашади.
Сиз билан биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз. Айрим ижтимоий тармоқлар блоканишни бошлади.
«Қонун талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланди»
– Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникатсиялар соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси, 2-июл 2021.
Нима бўлса ҳам Telegram Uzbekistan барча воқеалар тўғрисида сизни хабардор қилиб туради ва бундан кейин ҳам Telegram’дан фойдаланишингизни янада осон ва қулай қилишга ёрдам беради.