Президентимизнинг 2019 йилнинг 4 октябрь санасида эълон қилинган «Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгартиришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра республикамиздаги барча давлат органлари ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўзининг расмий веб-сайтларига эга бўлишлари талаб этилади.
Тўғри, ҳозирда деярли барча давлат органлари ўз сайтларига эга. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам белгиланган талабларга жавоб берадими? Расмий сайтларнинг аксариятида маълумотлар йиллаб янгиланмайди, уларда ҳато ва камчиликлар талайгина, кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб “йиллаб” жавоб кутишингиз ҳам мумкин...
Ҳўш, расмий веб-сайтларга оид аниқ талаблар белгилаб берилганми?
Албатта! Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтларига қўйилган асосий талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорида батафсил кўрсатиб ўтилган.
РАСМИЙ ВЕБ-САЙТЛАРГА ҚЎЙИЛГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?
Расмий веб-сайтларда жойлаштириш мажбурий бўлган ахборотлар қуйидагилар:
Агарда орган томонидан электрон давлат хизматлари кўрсатилса, у ҳолда қуйидагиларлар ҳам веб-сайтда мажбурий тартибда тақдим этилиши керак бўлган қатор талаблар мавжуд (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарори).
Юқорида кўрсатиб ўтилган қарорда расмий веб-сайтни юритишга қўйиладиган талаблар ҳам аниқ белгиланган бўлиб, унга кўра расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши ва улар мунтазам янгилаб борилиши кераклиги кўрсатилган.
Қолаверса, расмий веб-сайтлар мобиль қурилмалар учун адаптация қилинган дизайнли веб-сайт версияси, имкониятлари чекланган шахслар учун қўшимча қулайликларни тақдим этиш (контрастни қўшиш, шрифтни катталаштириш, овоз жўрлиги функциялари ва бошқалар)га ҳам эга бўлиши ва веб-сайтга хавфсиз киришни таъминлашлари шарт.
РАСМИЙ ВЕБ-САЙТНИНГ ТАРКИБИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
Эслатма: 2021 йил 10 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сон қарорига кўра, 2022 йилнинг декабрь ойига қадар интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси расмий веб-сайтлари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилади.