Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Расмий муносабат: "Қизлар стриптизи" Урганчдаги ресторанда бўлганми?

Расмий муносабат: "Қизлар стриптизи" Урганчдаги ресторанда бўлганми?

Ресторанда қизлар стриптиз намойиш этаётгани акс этган видеодаги воқеалар Хоразмда эмас, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Пойтахт» ресторанида бўлиб ўтган. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги «Дарё»га маълум қилди.

Аввалроқ, Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида Урганч шаҳрида жойлашган ресторанларда ғарбдан қолишмайдиган томоша ҳақида пост жойлаштирилган. Унда Урганчдаги ресторанлардан бирида қизлар ярим-яланғоч ечиниб, стриптиз тушаётгани ва одамлар уларга пул қистириб, телефонига суратга олиш билан овора эканлиги айтилган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги ходими Ифтихор Ражаббоевнинг маълум қилишича, видеода акс этган воқеа Санкт-Петербург шаҳридаги «Пойтахт» ресторанида бўлиб ўтган.

«Ушбу видео Хоразм вилоятида эмас, 17 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Пойтахт» ресторанида олинган. Ўша ерда меҳмон бўлган хоразмлик йигитлар билан бирма-бир гаплашдик. Улар буни тасдиқлади», — деди ҳокимлик вакили.

Ифтихор Ражаббоевнинг қўшимча қилишича, тармоқларда тарқалган видео бўйича вилоят ички ишлар бошқрмаси суриштирув олиб бормоқда.

Киритилди: 13:10 01.07.2019. Ўқилди: 3793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!