Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Акмал Мозговой БААнинг «Банияс» жамоаси футболчисига айланди.
2024 йилги мавсумда "Суперлиганинг энг яхши футболчиси" деб эътироф этилган Акмал Мозговой Бирлашган Араб Амирликлари клубига трансфер қилинди.
«Насаф» футбол мактаби тарбияланувчиси бўлган Акмал қаршиликлар сафида самарали фаолият олиб борди. У жамоа билан бирга 3 маротаба Ўзбекистон Кубоги, 3 маротаба Суперкубокни, бир мартадан Суперлиганинг бронза ва кумуш медалларини қўлга киритди. Энг муҳими, ўтган мавсумда Акмал «Насаф» тарихидаги илк Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишда муҳим ҳисса қўшди.
"Жамоамизга унутилмас лаҳзаларни тақдим этгани, фидойилиги ва садоқати учун Акмал Мозговойга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Клубимизнинг барча аъзолари ва минглаб мухлисларимиз номидан унга келгуси фаолиятида улкан зафарлар ва омад тилаймиз", — дейилади "Насаф" клуби матбуот хизмати тарқатган хабарда.