Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Расман. УЕФА "Винисиус иши"ни текширишни бошлади

Расман. УЕФА "Винисиус иши"ни текширишни бошлади

УЕФАнинг расмий сайтидаги интизом бўлимида "Винисиус иши" деб номланган жараён бўйича тергов бошлангани ҳақида маълумот эълон қилинди. "Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Чемпионлар лигаси доирасидаги "Бенфика"га қарши ўйинда Лиссабон жамоаси аъзоси Жанлука Престианнини ирқчиликда айблаган эди.

УЕФА ушбу иш бўйича одоб-ахлоқ ва интизом инспектори тайинланганини маълум қилди. Олдинда суриштирув ишлари кутилмоқда. УЕФА мазкур иш бўйича кейинроқ қўшимча изоҳ беради.

"Реал" сафарда "Бенфика"дан устун келди ва 1:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Чоршанба куни, 25 февраль куни жамоалар Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида жавоб учрашувини ўтказадилар.

Киритилди: 19:25 18.02.2026. Ўқилди: 1067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!