Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Расман! Россиялик ҳужумчи «Андижон» билан шартнома имзолади

Расман! Россиялик ҳужумчи «Андижон» билан шартнома имзолади

Яқинда «Андижон» таркибига Москванинг ЦСКА клубидан қўшилган иқтидорли ҳужумчи Лука Згурский энди тўлақонли андижонликлар аъзосига айланди. Боиси, футболчи ва клуб ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Лука Згурский 2005 йилнинг 5 декабрь куни таваллуд топган. У 10 ёшгача «Свестопол» футбол мактабида шуғулланган. Кейинчалик эса ЦСКА клуби академиясига ўтган. Лука 2021-2022 йилги ёшлар лигаси чемпионатида 24 та ўйинда 18 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, 2022-2023 йилги мавсумда 22 та ўйинда рақиблар дарвозасини 16 бор ишғол қилган ва 4 марта голга ассист вазифасини бажарган. 2022 йилда эса Лука Згурский ЦСКА академиясининг энг яхши футболчиси деб топилган.

Лука Россия U21 терма жамоаси аъзоси саналади. Эътиборлиси, футболчи терма жамоадаги дебютини 2023 йилнинг cентябрь ойида Бухорода Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши учрашувда ўтказган.

«Андижон» матбуот хизмати.

Киритилди: 09:31 23.02.2024. Ўқилди: 670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!