Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени жамоанинг яқинлашиб келаётган ўйинларида иштирок этмайди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 25 ёшли француз чап оёқ мускулларидан жароҳат олган ва шу сабаб камида 3 ҳафта майдонга тушмайди.
Орельен декабрь ойи бошига тайёр бўлиши кутилмоқда.