Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Расман: миллий сертификат имтиҳони учун тўлов нархи ошди

A A A
Расман: миллий сертификат имтиҳони учун тўлов нархи ошди

💵 Миллий сертификат учун 1,5 БҲМ миқдорида пул тўланади. 1 декабрдан 1 БҲМ 330 минг сўмдан 340 минг сўмга ошди. Ўз-ўзидан миллий сертификат учун имтиҳон нархи ҳам 495 минг сўмдан 510 минг сўмга ошди.

📌 Билимларни баҳолаш агентлиги 2024 йилнинг 1-ярмида имтиҳон бўлиб ўтадиган фанлар рўйхатини (юқоридаги суратда) эълон қилди.

✅ 2024 йилнинг 1-ярмида она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт, физика, математика, кимё, биология, тарих ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари ташкил этилади.

Киритилди: 17:27 06.12.2023. Ўқилди: 12042 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!