Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Расман. «Барселона» 2,5 йилдан сўнг «Камп Ноу»га қайтмоқда

Расман. «Барселона» 2,5 йилдан сўнг «Камп Ноу»га қайтмоқда

"Барселона" 2,5 йил ичида "Камп Ноу"да илк ўйинини ўтказишини маълум қилди.

Каталония клуби 22 ноябрь куни Ла Лига 13-тури доирасида "Атлетик"ни қабул қилади, ўйин Тошкент вақти билан 20:15да бошланади.

"Кўк-анорранглилар" 2023 йилнинг май ойидан бери бу стадионда ўйнамаган. Асосий аренани реконструкция қилиш пайтида ўйинлар "Олимпик Люис Компани" ва "Эстади Йохан Кройфф" стадионларида ўтказилди.

"Барселона"нинг хабар беришича, шанба куни бўлиб ўтиши керак бўлган "Атлетик"ка қарши Лига 13-тур учрашуви ниҳоят "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:27 17.11.2025. Ўқилди: 692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!