Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Рашк сабабли ўз хотинини ўлдирган 54 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

A A A
Рашк сабабли ўз хотинини ўлдирган 54 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

Россиянинг Владикавказ шаҳрида ўз хотинини ўлдиришда гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб ёзади Podrobno.uz .

24 декабрь куни эрталаб Пригород туманидаги собиқ парранда фабрикаси ҳудудидан 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл кишининг жасади топилган. У ўз ажали билан ўлмаганига ишора қилувчи аломатлар аниқланган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари иссиқ изида гумонланувчини қўлга олиб, жиноят иши очди. Уларнинг фикрича, жиноятга марҳуманинг эри 54 ёшли ўзбекистонлик алоқадор. Қотиллик рашк асосида амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.

Manba: sof.uz

Киритилди: 22:57 27.12.2018. Ўқилди: 2398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!