Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Давлатов Улуғбек Баҳодирович Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
🔘Давлатов Улуғбек Баҳодирович 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий, иқтисодчи.
🔘У 2011 йилдан ҳозирги вақтга қадар Рақобат қўмитаси тизимида турли лавозимларда, жумладан, бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори лавозимларида фаолият юритган.