Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Рақобат қўмитаси интернетдаги фирибгарлик акциялари ҳақида огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси интернетдаги фирибгарлик акциялари ҳақида огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим реклама хабарлари орқали фирибгарлик ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, “Korzinka” супермаркетлар тармоғи ва “Coca-Cola Ichimligi Oʻzbekiston Ltd” номи билан тарқалган эълонларда арзон нархда музлатгич ва ичимликлар таклиф этилмоқда. Совға олиш учун эса иштирокчиларга махсус ҳаволалардан ўтиш ёки сўровнома тўлдириш тавсия этилган.

Қўмита расмий сайтларни ўрганиб, бу акциялар ҳақиқий эмаслиги ва бренлар томонидан бундай тадбирлар ўтказилмаётганини аниқлади. Таҳлилларга кўра, эълонлар мазмуни машҳур брендлар номи ортида амалга оширилаётган фишинг схемасига тўлиқ мос келади.

Рақобат қўмитаси фуқароларни бегона ҳаволаларга кирмасликка, шахсий маълумотларни нотаниш шахсларга бермасликка ва ҳар қандай акция ҳақидаги маълумотни фақат расмий манбалардан текшириб олишга чақирди.

Киритилди: 22:21 02.09.2025. Ўқилди: 1689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!