Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Рақобат қўмитаси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖга нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖга нисбатан иш қўзғатди

Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуаси маркази томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига келиб тушган мурожаатда электр тармоқлари амалда белгиланган тарифга нисбатан қўшимча тўлов ҳисобланаётганлигидан норози бўлиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўралган.

❗️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги 364-сонли қарори 3-банди (Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2003 йилдаги 525-ф-сонли Фармойиши 1-банди)да Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги диний ташкилотлар 2003 йил 1 сентябрдан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматларга тўловларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўлаши кўрсатилган.

🔎 Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишлар жараёнида, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖ томонидан “Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик мажмуаси марказига етказиб берилган электр энергия учун юритилган ҳисоб-китобларда юқоридаги қарор талабларига риоя қилмаган ҳолда амалда белгиланган тарифларни ошириб қўллаш натижасида мажмуага нисбатан 115,0 млн сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган.

❕ Шу муносабат билан, бошқарма махсус комиссияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖнинг “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” AЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Киритилди: 18:53 12.07.2024. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!